Ўқув-услубий бўлим 2015 йил сентябръ ойида ташкил этилиб, шу ойдан эътиборан фаолият юрита бошлади. Муқаддам ТИИда бундай бўлим ташкил этилмаган эди. Ўқув-услубий бўлим бошлиғи этиб Ё.Бухарбаев, Бўлим инспектори этиб Ж.Акрамов тайинланди.

Ўқув-услубий бўлими Тошкент ислом институтининг ўқув ва ўқув жараёнини бошқарувчи тузилма бўлиб, Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва бошқа меъёрий ҳужжатларга, институтнинг низоми ва мазкур низомга мувофиқ фаолият олиб боради.

ЎҚУВ-УСЛУБИЙ БЎЛИМИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

  • Ўқув бўлимининг мақсади, институт таълим жараёнини илғор илм-фан ютуқлари асосида такомиллаштириш, институт тузилмаларини давлат таълим стандартлари ва асосий ўқув ҳужжатлари билан таъминлаш;
  • Институтда ўқув жараёнини режалаштириш ва ташкил қилиш;
  • Институт кафедраларининг ўқув, ўқув-услубий ишларини мувофиқлаштириш;
  • Ўқув жараёнини бошқаришдаги меъёрий-услубий ҳужжатларни доимий такомиллаштириш;
  • Институт таълимини ривожлантириш учун истиқболли режаларни ишлаб чиқиш ва институт Кенгашига тавсия қилиш;
  • Институт кафедралари ва тузилмаларини ўқув ишларда эришган илғор ютуқларини умумлаштириш ва институт таълим жараёнига тадбиқ қилиш;
  • Институт профессор-ўқитувчилари ва талабаларининг ўқув интизомига риоя қилишини назорат қилиш;
  • Институтда жорий, оралиқ, якуний назоратларнинг ташкил этилишини назорат қилиш ва умумлаштириб таҳлил қилиш;
  • Кафедраларда асосий иш ҳужжатларини юритилишини назорат қилиш;
  • Институтда штатлар жадвалини тузиш учун ҳужжатларни тайёрлаш, ўқув юкламаларини бажариш юзасидан назоратни амалга ошириш;
  • Соатбай дарс ўтувчи ўқитувчиларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш, соатбай дарс фондининг тақсимланишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;
  • Институт кафедраларини ўқув масалалари бўйича текшириш, Кенгаш ва ректорат топшириғи бўйича институт тадбирларида қатнашиш;
  • Кафедраларни ўқув бланкалари билан таъминлаш;
  • Ўқув-услубий бўлим ва бошқа тузилмалар билан биргаликда янги илмий педагогик технологиялар ва техник воситаларни қўллашни ўқув жараёнига тадбиқ қилиш;
  • Институт кафедраларига ишчи ўқув режаларни ишлаб чиқишда ташкилий ёрдам кўрсатиш;
  • Янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш ва ўқув бўлимининг йиллик ўқув режасини тузиш;
  • Ўқув жараёни жадвалини ишлаб чиқиш;
  • Институт ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётини ўтказиш устидан назорат қилиш;
  • Талабалар фаолиятига оид маълумотларни юритиш, тўплаш, сақлаш ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш;
  • Талабалар контингенти мониторингини олиб бориш;
  • Талабалик гувоҳномаларини расмийлаштириш ва талабаларга етказиш;
  • Рейтинг дафтарчаларини расмийлаштириш, талабалар ўзлаштириш натижаларини қайд этиб борилиши устидан назоратни амалга ошириш ва уларни сақлаш;
  • Рейтинг қайдномаларини расмийлаштириш, уларнинг ўрнатилган тартибда тўлдирилишини назорат қилиш ва сақлаш;
  • Семестр натижаларини умумлаштириш, ҳисоботларни тайёрлаш ва ўрнатилган тартибда дастлаб ректоратга, ЎМИ Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлимига тақдим этиш;
  • Семестр натижалари ва стипендия комиссияси қарорига асосан талабаларга стипендиялар белгилаш ва уларни курсдан курсга ўтказиш хусусидаги буйруқ лойиҳаларини тайёрлаш;
  • Битирувчи бакалавр талабаларнинг талабалик гувоҳномаси, рейтинг дафтарчаси, ўқув ва шахсий варақаларини ТИИ архивига ўрнатилган тартибда топшириш;
  • Битирувчи талабаларга тегишли буйруқлар ижросини таъминлаш.
  • Талабаларнинг ўзлаштириши бўйича маълумотлар олиш ва уларни умумлаштириш;
  • Барча фанлар бўйича ўқув режаларни бажарилиши бўйича назорат қилиш;
  • Институт талабалари контингентини доимий ҳаракатини амалга ошириш;
  • Институт назорат турлари натижалари бўйича талабаларнинг ўзлаштиришини ва уларни дарсга қатнашини таҳлил қилиш;
  • Тўгараклар ташкил этиш бўйича кафедралар томонидан тушган таклифлар, ҳамда талабаларнинг қизиқишларини ўрганиб чиқиб Кенгашга тавсия бериш.
  • Ўқув жараёнига тааллуқли бўлган барча масалалар юзасидан кафедра профессор-ўқитувчиларидан ўқув жараёнига оид маълумотларни талаб қилиш;
  • Олиб борилган ишлар бўйича Кенгашда ҳисобот бериш;
  • Ички назорат ва мониторинг бўлими билан ҳамкорликда талабалар давомати сифатини ошириш юзасидан кафедраларда текширишлар ўтказиш.

 

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг