“САҲИҲИ БУХОРИЙ” ХАТМИ БОШЛАНДИ

0
120

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ёш авлодни буюк аждодларга муносиб ворис этиб тарбиялашни илк очилган кунидан ўзининг бош мақсади қилиб белгилаган ва ҳамиша бу йўлга бор куч-ғайратини, илму  иқтидорини сафарбар этиб келмоқда. Шу мақсад йўлида Муфтий ҳазратлари бошчилигида бир неча йиллардан буён буюк аждодларимиз Имом Бухорий, Имом Термизий, Бурҳониддин Марғиноний, Абул-Муъин Насафий, Абул-Баракот Насафий ва Имом Таҳовий каби алломаларнинг китобларини тўлиқ ўқиб, қадимги Бухоро ва Самарқанд илмий мактабларининг муборак одатлари бўлган “Хатмул-кутуб” анъанасини жонлантириш йўлга қўйилган.

Шу мақсадда жорий йилнинг ўн бешинчи сентябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти устоз ва талабалари Самарқанд вилоятига илмий сафар уюштириб, унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили, бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов бошчилигида Имом Бухорий ҳазратларининг мақбараларини зиёрат қилдилар. Зиёрат чоғида талабалар томонидан ўқилган хатми Қуръонлар у зотнинг руҳларига шунингдек, ушбу диёрдан ўтган алломалар, олиму фузалоларнинг руҳи-покларига бахшида қилинди. Шу билан бирга бу жойларни шундай гўзал маскан кўринишга келишига сабабчи бўлган марҳум Биринчи Президентимиз И.Каримовнинг ҳақига, юртимиз келажаги бунданда тараққий этишини сўраб дуои хайрлар қилинди.

Зиёрат асносида талабалар устозлар бошчилигида Имом Бухорий хазратларининг живорларида бебаҳо асарлари “Саҳиҳи Бухорий”нинг Имом Бухорийгача бўлган муттасил санади ўқилиб, китобнинг биринчи ҳадиси табаррукан ўқилди.

Тошкент ислом институти раҳбарияти ҳамда устоз ва талабалари зиёрат асносида кўрсатган самимий хизматлари ва чексиз эҳтиромлари учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили, бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ҳамда Ҳадис илми мактаби ректори Олимхон домла Юсуповга ўзларининг чуқур миннатдорчиликларини билдирадилар.

“Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси”
ўқитувчиси М.Ходжаев

 

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг