ҲАДИС ИЛМИ МАКТАБИ БИЛАН ТАНИШУВ

0
114

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти устоз ва талабалари Самарқанд шаҳридаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш асносида Республикада ягона бўлган Ҳадис илми мактабини ҳам зиёрат қилдилар. Ҳадис илми мактаби ректори Олимхон домла Юсупов устоз ва талабаларга ўқув даргоҳидаги яратилган шароитлар, кутубхона, ўқув хоналари, спорт зал ва бошқаларни бирма-бир таништирдилар. Талабалар Ҳадис илми мактаби билан танишар эканлар бу ерда талабалар учун яратилган барча шароитлардан мамнун бўлдилар.

Шунингдек, Тошкент ислом институти “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси устозлари Ҳадис илми мактаби раҳбари ва устозлари билан учрашиб, икки олийгоҳ ўртасида келажакда олиб бориладиган илмий ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳақида маслаҳатлашдилар.

Зиёрат сўнгида Ҳадис илми мактаби Ахборот-ресурс марказига Тошкент ислом институти томонидан китоблар ва эсдалик совғалари ҳадя қилинди.

“Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси”
кабинет мудири Ю.Абдураҳимов

 

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг