Охирги йилларда аксар бемазҳаблар тарафидан саҳоба ва тобеинларга эргашиш ниқоби остида “салафийлик” даъвосидагилар кўпайди. Салафийлик ҳаракати ўзларини салафи солиҳларга эргашаётганларини даъво қилувчи ҳаракат сифатида тахминан IV-ҳижрий асрда юзага келган. Улар ўша даврда ашъарийлар билан қарама-қарши бўлишган. Ашъарий ва мотурийдий таълимотларини бир қанча масаларда, хусусан, Аллоҳнинг сифатларини таъвил қилишда айблашади. Улар Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳга эргашганларини даъво қилишса-да, ўша даврда ҳанбалийлар...
Муртазо аз-Забидий раҳимаҳуллоҳ номи билан шуҳрат қозонган аллома Абулфайз Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Абдурраззоқ ал-Ҳусайний аз-Забидий (1145-1205 ҳ./1732-1790 м.) раҳимаҳуллоҳ таниқли тилшунос, муаррих ва ҳадисшунос олим ҳисобланади. Ҳиндда туғилган, Яманда ўсган, Мисрда яшаган. Унинг ўз давридаги шуҳрати шу даражага етганки, “Кимки Муртазо аз-Забидийни зиёрат қилиб, дуосини олмасдан ҳажга борса, ҳажи мукаммал бўлмайди”, дейишган. У зот Мисрда вафот...
Маълумки, аҳли сунна валжамоа ақидасида асосий иккита мазҳаб мавжуд бўлиб, улар мотуридия ва ашъария мазҳабларидир. Бу икки мазҳабнинг орасида унчалик катта бўлмаган, жузъий тафовутлар мавжуд бўлиб, мана шу тафовутлардан бири мўминнинг имони зиёда ва ноқис бўлиши ёки бўлмаслиги ҳақидаги масаладир. Бу масала устида ҳар икки мазҳаб уламолари узоқ баҳс ва мунозаралар олиб боришган. Ашъарийлар имон зиёда ва ноқис бўлишликни қабул...
Руҳ ва нафс сўзлари луғавий ва истилоҳий жиҳатдан бир-бирларидан қуйидагича фарқланади. Руҳ сўзи луғатда жонзотлар у сабабли тирик бўладиган нарса маъносида ишлатилади. Қуръони каримда бу сўз тўрт хил маънода келган: 1. Ваҳийга далолат қилувчи бўлиб келган.  يُنَزِّلُ الْمَلَائِكَةَ بِالرُّوحِ مِنْ أَمْرِهِ عَلَى مَنْ يَشَاءُ مِنْ عِبَادِهِ “У Ўз амри билан фаришталарни руҳ (ваҳий) билан бандаларидан Ўзи хоҳлаганларига нозил қилади” (Наҳл сураси,...
Ислом дини дастлаб Расулуллоҳ алайҳиссалом даврларида ҳеч бир қарашларга эга эмас эди. Табиийки, бу даврда Расулуллоҳ алайҳиссалом бевосита Ислом дини шариатини етказувчи ва ислом умматининг таянчи бўлганлар. Ислом диёрлари кенгайгач, ушбу ўлкада яшовчи инсонлар урф одати ва шу ўлка муҳитининг ҳам турли хил қарашларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлди. Кийинчалик бу эътиқодий қарашларда яққол намоён бўла бошлади. Уламолар томонидан эътироф этилган...

ОБ-ҲАВО

Tashkent
few clouds
34 ° C
34 °
34 °
23%
3.1kmh
20%
Yak
34 °
Dush
33 °
Sesh
37 °
Chor
38 °
Pay
38 °

ЭНГ СЎНГГИЛАРИ

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН

Диний-маърифий янгиликлардан хабардор бўлинг!