Насиҳат деганда насиҳат қилинган кишининг манфаатини кўзлаб айтилган холис сўзлар тушунилади. Қуйидаги ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам амал қилган кишилар учун дунёда тинч-хотиржам бахтиёр яшашларига, охиратда саодатманд бўлишларига сабаб бўладиган бешта насиҳатларини айтганлар: عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم: مَنْ يَأْخُذُ عَنِّى هَؤُلاَءِ الْكَلِمَاتِ فَيَعْمَلُ بِهِنَّ أَوْ يُعَلِّمُ مَنْ يَعْمَلُ بِهِنَّ. فَقَالَ أَبُو هُرَيْرَةَ فَقُلْتُ...
Инсон бирор зарурат туфайли эҳтиёжманд бўлиб қолган вақтда мазкур заруратни бартараф этиши зиммасига лозим бўлади. Шунга кўра қарз сўрашнинг умумий ҳукми мубоҳ, яъни жоиз амал ҳисобланади. Аммо қарз сўровчининг ҳолатига қараб мазкур ҳукм ўзгаради: - бирор зарурий эҳтиёж учун маблағ зарур бўлиб қолган ва олган қарзини тўлашига кўзи етадиган киши учун қарз олиши жоиз бўлади; - олган қарзини тўлашига кўзи етмайдиган...
Шариатда муҳтожларга кўмак беришга тарғиб қилинган. Шунга кўра қарз беришнинг умумий ҳукми мандуб, яъни уни адо қилиш афзал амал ҳисобланади. Аммо қарз сўровчининг ҳолатига қараб мазкур ҳукм ўзгаради: - агар қарз сўровчи ношаръий бўлмаган бирор зарурий эҳтиёжи учун сўраётгани аниқ бўлса, ўзига тўқ кишининг унга қарз бериб туриши вожиб бўлади; - агар қарз сўровчининг олган қарзини маъсият ишларга сарфлаши аниқ бўлса,...
Инсон ҳаёти доимо бир хил ўтмайди. Ҳаётда дуч келинадиган турли воқеа-ҳодисалар туфайли баъзида ўзгаларга қарз беришга тўғри келса, баъзида қарз кўтаришга эҳтиёж тушади. Мусулмон киши бошқа ишларда бўлгани сингари қарз олди-бердисида ҳам шариат кўрсатмаларига риоя қилса, кўплаб яхшиликларга эришади. Қарз сўзи луғатда “кесиш” маъносини англатади. Аммо бу сўз “кесиб олиб берилган” маъносида ишлатилади. Яъни қарзга берилган маблағ қарз берувчининг...
Замзам суви ер юзидаги энг яхши сув ҳисобланади. Бунга қуйидаги ҳадис далилдир: عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ :« خَيْرُ مَاءٍ عَلَى وَجْهِ الْأَرْضِ مَاءُ زَمْزَمَ، فِيهِ طَعَامُ الطُعْمِ وَشِفَاءٌ مِنَ السَّقَمِ». رَوَاهُ الطَّبَرَانِي. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ер юзидаги энг яхши сув Замзам...

ОБ-ҲАВО

Tashkent
clear sky
30 ° C
30 °
30 °
23%
2.1kmh
0%
Yak
36 °
Dush
33 °
Sesh
30 °
Chor
30 °
Pay
31 °

ЭНГ СЎНГГИЛАРИ

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН

Диний-маърифий янгиликлардан хабардор бўлинг!