Саудиялик муҳандис Муҳаммад Ҳомид Сайиғ хаж ва умра ибодатини адо этишга келган хожилар учун махсус соябон ихтиро қилди ва уни патентлаб қўйди. Бу ҳақда islam-today.ru интернет портали хабар қилмоқда. Ушбу ихтиро "Макка соябони" номини олди. Соябоннинг ўзига хос хусусиятларидан бири, унда  оддий батарея билан бир қаторда қуёш батареясидан қувват олиб ишлайдиган кичик кондиционернинг мавжудлигидир. Бундан ташқари, соябонга пуркаб сепишга мўлжалланган...
Ўзбекистон Республикаси Президенти “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади. Қарорга мувофиқ, уч ой муддатда олий таълим муассасаси учун психолог ва ҳар бир талабалар турар жойи учун тарбиячи-педагог штати жорий этилади. Меҳнатга ҳақ тўлаш разряди бўйича олий таълим муассасалари маънавият ва маърифат бўлими бошлиғининг лавозим разряди 16-разрядга, бўлим ходимларининг лавозим разряди...
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом маданияти марказига директор тайинланди. «Жаҳон» АА берган хабарга кўра, бу марказга 2015 йилдан бери Тошкент француз альянси раиси сифатида ишлаб келаётган Шоазим Миноваров раҳбар бўлган. Шоазим Миноваров тажрибали дипломат ва таржимон ҳисобланади. У Франция ҳукуматининг «Хизматлари учун» ордени билан тақдирланган биринчи Ўзбекистон фуқаросидир. 23 июнь куни Президент «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказини ташкил...
Бугун Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов раислигида умумий видеоселектор мажлис бўлиб ўтмоқда. Мажлисда президентнинг «2017-18 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида»ги қарори ва «Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларини ислоҳ қилиш ва янада ривожлантириш вазифаларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги қарори ижроси бўйича вазият муҳокама этилмоқда. Кун.uz мухбири берган маълумотга кўра, мажлисда Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов тест...
Жорий йилнинг 24 июль куни  Тошкент шаҳрига Росссия Федерациясининг бир қатор кўзга кўринган Ислом дини вакилларидан иборат делегация ташриф буюрди. Делегация таркибидан Татаристон Республикаси муфтийси Камил хазрат Самигуллин, муфтий ўринбосари Мансур Жалалетдинов, Россия ислом таълими бўйича Кенгаш раҳбари ва Россия ислом университети ректори Рафиқ Мухаметшин, шунингдек, Москва мусулмонлари диний идораси ва Марказий регион “Москва муфтияти” муфтийси Албир хазрат Крганов,...

ОБ-ҲАВО

Tashkent
clear sky
3 ° C
3 °
3 °
65%
1kmh
0%
Jum
7 °
Shan
7 °
Yak
10 °
Dush
9 °
Sesh
10 °

Энг сўнгилари

Диний-маърифий янгиликлардан хабардор бўлинг!