24.03.2021
287

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидида хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Расмийларнинг маълум қилишича, Мадинадаги Пайғамбар ﷺ масжидида ёши катта инсонларни ҳимоя қилиш ва коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида вирусга қарши чоралар кучайтирилди.

Махсус гуруҳлар одамларнинг соғлиғига таъсир қилмайдиган экологик тоза дезинфекцияловчи ва ювиш воситаларидан фойдаланган ҳолда намоз ўқиладиган жой ҳамда майдонлар пол ва гиламларини туну кун дезинфекция қиладилар.

Таҳоратхоналарда дезинфекциялаш кунига 10 марта амалга оширилади. Бундан ташқари, Замзам сувининг катта идишлари масжиддан олиб ташланди ва ўрнига кичик пластмасса идишлар қўйилган.

Масжиди Набавий ҳудудида ишлайдиган барча ходимлар шахсий гигиеник ҳимоя чораларига қатъиян амал қиладилар.

ТИИ Матбуот хизмати

Другие новости

Мисрда минораси 140 метр бўлган улкан масжид қурилади
Миср ҳукумати пойтахтда дунёдаги энг катта масжидни қуришни режалаштирмоқда. Миср президентининг матбуот котиби Бассам Ради шу ҳафта Facebookда янги лойиҳа...
Пайғамбаримиз масжидида Рамазон таровеҳларини ўқишга рухсат берилди
Саудия Арабистони ҳукумати Рамазон ойидаги таровеҳ намозлари Мадинадаги Пайғамбар ﷺ масжидида ўқилишини эълон қилди.“Таровеҳ намози муқаддас Рамазон ойида Пайғамбаримиз масжидида...

Оставить комментарий

Комментарии

05.12.2022 17:07
We have our ancestors to thank for this <a href=https://lasix.autos/>what does lasix do to blood pressure</a>
Мы в соц сетях

Наши контакты

Телефон: +998 (71) 227-42-37
E-mail: islom-instituti@umail.uz
Адрес: 100002, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй.
©2023 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry