24.03.2021
174

“Имом талабалар” – илмий тадқиқот ва матбуотда фаол

Тошкент ислом инстутити Модуль таълим шакли талабалари учун “Илмий тадқиқот олиб боришнинг усул ва методлари” мавзусида институтнинг Илмий тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими ходими О.Тангиров иштирокида илмий суҳбат бўлиб ўтди. Шунингдек, тадбирда Модуль таълим бўлими ходими Музаффар Жабборов, Тиллар кафедраси ўқитувчиси Изатилла Юлдашев ва матбуот котиби Т.Азимов иштирок этди.

Тошкент ислом институти таълим муассасаси бўлгани сабабли ўқув жараёни ва илмий тадқиқот ишлари асосий ҳамда бирламчи вазифа ҳисобланади. Кундузги таълимда 4 йил ёки Модуль таълимда 3 йил таълим олган талабалар, 4-курсда Битирув диплом иши ёзадилар. Институт кенгашида тасдиқланган мавзулар асосида толиби илмлар ўқув жараёнларида олган билимларини илмий тадқиқот ишида сарф этадилар. Таҳлил қилиш, қиёслаш, кузатиш, сўров ўтказиш каби илмий тадқиқот методлари ёрдамида мавзунинг долзарблиги ва ўрганилганлик даражаси, тадқиқот объекти ва натижасини ёритиб берадилар.

О.Тангиров томонидан талабаларнинг битирув диплом иши мавзусини танлаб, илмий тадқиқот ишларини бошлаш бўйича йўл-йўриқ ва кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва матбуотда видео, аудио ва мақолалар чиқариш бўйича институт матбуот котиби Т.Азимов маълумот берди. Модуль таълим тизими талабалар таркибини имом-хатиблар ташкил қилгани боис қисқа ҳажмли ижтимоий мавзу ва масалаларга бағишланган видео маърузалар тайёрлаш, институтнинг сайти ва телеграм канали учун ҳамкорликда диний-маърифий мақола ва хабарлар чиқаришга келишиб олинди.

Алоҳида қайд этиш керак, Модуль таълим шакли талабалари, бир вақтнинг ўзида юртимиз масжидларида имом-хатиб вазифасида хизмат қилаётганлиги сабабли ҳам  илмий тадқиқот ва матбуотда ўзларининг медиа материалларини чиқариш борасида фаоллик кўрсатмоқдалар.

ТИИ Матбуот хизмати

Другие новости

“Табиий офатлар қаршисида одамзот ожиз”
Тошкент ислом инстутити Модуль таълим шакли талабалари учун “Офатлар ва фавқулотда ҳолатларда тўғри ҳаракатланиш қоидалари” мавзусида Ҳабиб Абдуллаев номидаги Геология...
Мотуридия ва ашъария таълимоти ўртасидаги фарқлар
Бугун, 2021 йил 10 март куни Тошкент ислом институтида “Март ойи –ақоид фани ойлиги” муносабати билан “Мотуридия ва ашъария таълимотлари...

Оставить комментарий

Комментарии

Мы в соц сетях

Наши контакты

Телефон: +998 (71) 227-42-37
E-mail: islom-instituti@umail.uz
Адрес: 100002, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй.
©2022 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry