Диний бағрикенглик – тинчлик ва миллатлараро тотувлик гарови

0
108

Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Ўзбекистон Халқаро ислом академиясида 16 ноябрь “Халқаро бағрикенглик куни” га бағишлаб “Диний бағрикенглик-тинчлик ва миллатлараро тотувликнинг гарови” мавзусида халқаро илмий амалий конференция бўлиб ўтди. Мазкур конференцияда Дин ишлари бўйича қўмита, Миллатараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси Р.Қурбанов, Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази директори Ш.Минаваров, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент епархияси митрополити Викентий, Немис Евангел-лютеран черкови епископи Л.Шмидт, Тошкент ислом институти прореетори У.Ходжаев, Рим-католик черкови епископи Е. Мацулевич, Арман-Апостоллик черкови руҳонийси А.Григорян, Ўзбекистон Библия жамияти раҳбари Х.Аширов, олимлар ва талабалар иштирок этди. Конференцияни Ўзбекистон Халқаро ислом академияси ректори Ш.Ёвқочев очиб берди. Шундан сўнг, Дин ишлари ишлари бўйича қўмита, Миллатараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси Р.Қурбонов, Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази директори Ш. Миноваров президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатимизда виждон эркинлиги таъминланаётгани, миллий ва диний қадриятлар эъзозланаётганини таъкидлаб ўтдилар. Анжуман иштирокчилари Ўзбекистондаги миллатлар ва диний конфессиялараро аҳиллик, дўстлик ва бағрикенглик муҳити инсон омилига устувор эътибор қаратиш, ёш авлодни соғлом ва баркамол, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, Ватанимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги нуфузини янада юксалтиришда муҳим омил бўлаётганини таъкидлаб ўтишди. Конференция сўнггида талабалар ўртасида савол-жавоблар бўлиб ўтди.

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг