ВАТАН ҲИМОЯСИ МУҚАДДАС БУРЧ

0
50

14 январ “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан Ватан химоясини муқаддас бурч деб билган харбий ўғлонларимизни қутлаш ва уларни фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида“Ўзбекистон қуролли кучлари” музейига ташриф буюришди. Учрашув таасуротларга бой бўлди. Айниқса музейга ташриф жуда қизиқарли бўлди. Музейда харбийларимизнинг ҳаёти, иш фаолияти, қуролли кучларимизнинг қудрати ва албатта уларнинг машаққатли хизматлари акс эттирилган. Бу албатта хар бир Ватан фарзандини қалбида Ватанга муҳаббат ҳисини шакллантиради. Музейда қадимги жанг қурол ва аслаҳалари ўша давр руҳиятини ўзида акс эттирган. Тарихда Ватан ҳимояси учун жонларини фидо қилган буюк бобоколонларимиз, ўз даврининг етук саркардалари ва албатта ҳалқ тинчлиги йўлида жанг қилган аскарларимиз бой тарихи музейда ўз аксини топган. Афғон уруши даврида аскарлар томонидан ёзилган Ватан, она ва оила соғинчи ҳақидаги мактубларини ўқиб кўзларига ёш қалқиди. Афғон уруши қанчадан-қанча она фарзандидан, фарзандни ота-онасидан айирди. Ватан ҳимоячиларига қанчалик ҳурмат ва эҳтиром кўрсатсак шунча оз. Уларнинг оғир ва машаққатли хизматлари сабабли ҳалқ ҳаётини тинч ва осуда ҳис этади.

Модул таълим тизими куратори
С. Арипов

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг