Бухгалтерия

0
43

Бухгалтерия бўлими бевосита Институт ректорига бўйсунган ҳолда амалдаги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва бошқа меъёрий ҳужжатларга, институт Уставига мувофиқ фаолият юритади. Бугунги кунда И.Раҳимов бош ҳисобчи сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Бухгалтерия бўлимининг вазифалари:

  1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган меъёрий ҳужжатларга асосан бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишни таъминлаш, моддий, меҳнат ва молиявий ресурсларидан самарали фойдаланишни назорат қилади;
  2. Профессор-ўқитувчи ва ходимлар ойлик иш ҳақларини, талабалар стипендияларини ўз вақтида ҳисоблашни ва уларни тарқатилишини назорат қилади;
  3. Ҳисоб варақаларда активларнинг ҳолатини ва ҳаракатини, мулкий ҳуқуқлар ва мажбуриятларнинг ҳолати тўғрисидаги тўлиқ хамда аниқ маълумотларни шакллантиради;
  4. Моддий бойликлар ва пул маблағлари инвентаризациясини ўз вақтида ўтказади;
  5. Самарали бошқариш мақсадида бухгалтерия ҳисоби маълумотларини умумлаштиради;
  6. Молиявий, солиққа доир ва бошқа ҳисоботларни тузади;
  7. Маҳаллий ва республика бюджетига ҳисобланган солиқларни ўз муддатларида ўтказади;
  8. Банкдан олинган пул маблағларини мақсадли сарфлайди;
  9. Дебиторлик ва кредиторлик қарздорликлари пайдо бўлишининг олдини олади;
  10. Иш ҳақи фондини тасдиқланган штат жадваллари ва штат формулярлари асосида тўғри сарфланишини назорат қилади;
  11. Стипендия фондини ректор томонидан чиқарилган буйруқлар асосида тўғри сафланишини назорат қилади;
  12. Товар-моддий бойликларни белгиланган қоидалар асосида омборхонага қабул қилиш ва чиқим қилишни назорат қилади;
  13. Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни тасдиқланган харажатлар сметалари асосида харажатлар моддалари бўйича сарфланишини назорат қилади;
  14. Пул маблағлари, товар-моддий бойликлари ва асосий воситалар инвентаризациясини ўрнатилган тартиб асосида сифатли ўтказилишини назорат қилади;
  15. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига, солиқ инспекциясига ва бошқа ташкилотларга ойлик, чораклик ва йиллик ҳисоботларни ўз муддатларида топширилишини назорат қилади.

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг