Шогирднинг устоз олдидаги вазифалари

0
101

Шогирднинг устоз олдидаги вазифалари қуйидагилардан иборат:

  1. Шогирд устоз ёнида керакли гапни гапириши;
  2. Шогирд устоз ҳузурига кирганда саломни хурмат билан бериши;
  3. Шогирд устоз сўрамаган ишларга доир гап очиб, мавзудан чалғитмаслиги;
  4. Толиб устозидан изн олмагунча савол сўрамаслиги ва гап ташламаслиги;
  5. Шогирд устоз ўртага қўйган масалада унинг жиғига тегиши учун: “Фалон киши бу масалада бошқа фикрда. Унинг фикри сизникидан устун ва уйғун кўриняпти”, деганга ўхшаш майда гаплар қилмасин;
  6. Шогирд тўғри ва эгрини ёлғон ва ҳақиқатни устозидан ҳам яхши биладигандай у устознинг қарашларига тескари “Ундай эмас, бундай қилиш керак” деган шаклда тадбирлар айтиб уни иршодга чорламаслиги;
  7. Устозлар хузунли ва сукутли дамларида ўринсиз саволарга тутиб, безовта қилмаслиги;
  8. Толиб устози айтмоқчи бўлган сўзни ёҳуд саволни ярмидан олиб, оғзидан олиб давомини айтишга одатланмаслиги лозим.

Талабалар орасида энг кўп учрайдиган нарса ғийбат қилишликдир. Ғийбатни қатъиян ман қилиб, Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай дейди:

“Эй мўминлар, кўп гумон(лар)дан четланинглар! Чунки айрим гумон(лар) гуноҳдир! (Ўзгаларнинг айблари ортидан) жосуслик қилиб юрманглар ва айримларингиз айримларни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирон киши ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми?! Ана ёмон кўрдингизми?! (Бас, гуноҳи бундан-да ортиқ бўлган ғийбатни ҳам ёмон кўрингиз)! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта Аллоҳ тавбаларни қабул қилгувчи, меҳрибондир”. (Ҳужурот, 12).

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг