Таъзия: Абдураззоқ ҳожи Юнусов вафот этди

0
100

Бугун таниқли уламо, муҳтарам устоз Абдураззоқ ҳожи Юнусов табаррук 70 ёшда вафот этди. Марҳум Абдураззоқ Юнус, нафақат юртимиз, балки қўшни мамлакатларга ҳам танилган дин ходими эдилар.
Тошкент ислом институти раҳбарияти, мударрислар ҳамда Абдураззоқ ҳожи Юнусовнинг шогирдлари у кишининг оила аъзоларига, яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло устознинг барча хайрли ишларини, солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, охиратларини обод қилсин, барча қариндош-уруғларига чиройли сабр ато қилиб, ажру мукофотларини кўпайтириб берсин.

Абдураззоқ ҳожи Юнусов 1948 йилнинг 3 январида Тошкент шаҳрида хизматчи оиласида туғилган. 1964-1969 йилларда ТошДУда, 1985-1989 йилларда Тошкент ислом институтида таҳсил олган. 1970 йилдан бошлаб диний идора тизимида турли лавозимларда фаолият юритган. 1997 йилдан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари вазифасида хизмат қилиб, масжид ва мадрасаларнинг обод бўлишига ва ислом дини равнақига муносиб ҳисса қўшди.

Улуғ олим Абдураззоқ ҳожи Юнусовнинг жанозалари 2018 йил 5 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Камолон даҳасидаги “Хўжа Аламбардор” жоме масжидида жума намозидан сўнг ўқилади.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг