Аллоҳ таоло Покдир покликни севади

0
81

Набавий суннатга амал қилиш билан

аввало улкан савобга эришилади.

Касалликлар пайдо бўлиши,

кўпайишининг олди олинади.

Жисмоний, ижтимоий саломатлик

ва тетиклик таъминланади.

 

Жорий йилнинг 17 октябрь санасида Тошкент Ислом институти 1-4 курс талаба қизлари иштирокида “Поклик –  имондандир” мавзусида  “Мураббийлик соати” бўлиб ўтди. Унда институтнинг Молиявий-иқтисодий ишлар бўйича проректор Ҳ.Аманов талаба қизлар билан поклик ҳақида суҳбат ўтказди. Жумладан, мўминликнинг энг олий белгиларидан бири бу поклик эканлиги ҳақида маълумотлар берди. Дарҳақиқат, ҳадиси  шарифда  айтиладики: “Поклик – имондандир”, “Албатта, Аллоҳ таоло Яхшидир яхшиликни  севади, Сахийдир  саховатни севади, Покдир покликни севади. Покланинглар ён атрофингизни пок тутинглар”.  Ҳадиси шарифда “Поклик иймонга чақиради. Иймон эса ўз эгаси билан жаннатда биргадир” дейилган.

Суҳбат яна одоб-ахлоқ, тартиб интизомни кучайтириш, огоҳликка чақириш ҳамда ўқув хоналарини покизалигини сақлаш ҳақида бўлди.

Юқорида келтирилгани каби ҳолатларни қилмаслик ва уларнинг олдини  олиш чораларини кўриш  ҳар  биримизнинг  инсоний  бурчимиз бўлмоғи керак. Аллоҳ таоло доимо қалбимизни ва жисмимизни пок қилиб жаннатига эриштирсин!

ТИИ талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи

З. Суярова

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг