Саҳобийнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўраган саволи

0
44

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят: “Ақраъ ибн Ҳобис Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўради:

– Ё Расулуллоҳ! Ҳаж қилиш ҳар йили фарзми ёки фақат бир марта?

– Бир маротаба, – деб жавоб бердилар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам – қурби етган киши ихтиёрий равишда яна ҳаж қилиши мумкин“. (Ибн Можа ривоятлари).

Бошқа ривоятларда зикр этилишича, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга хутба қилиб, дедилар:

– Эй одамлар! Аллоҳ таоло сизларга ҳажни фарз этди. Ҳаж қилингиз!

Бир киши сўради:

– Ё Расулуллоҳ! Ҳар йилими? – Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавоб бермадилар. Ҳалиги киши юқоридаги саволини уч маротаба берди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар:

– Агар “Ҳа!“ деганимда ҳар йили ҳаж қилиш фарз бўлиб қоларди. Сизларнинг эса бунга кучларингиз етмасди. Модомики, тўхтаган эканман, мени тинч қўйингиз. Сизлардан олдингилар кўп савол беришлари ва пайғамбарларига қарши чиқишлари сабабли ҳалок бўлганлар. Агар бир нарсага буюрсам, имкониятингиз даражасида уни бажаринглар. Нимадан қайтарсам, уни тарк этинглар“. (Муслим ривоятлари).

Абу Довуд ва Ҳоким ривоятида ҳам иккинчи марта ҳаж қилиш ихтиёрий эканлиги айтилган. Баъзи олимлар баҳсимиз мавзуси бўлган ҳадисни видолашув ҳажида айтилган дейишган. Демак, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларга Исломнинг фарз ва рукнларини ўргатиб хутба қилишлари асносида мазкур ҳадисни айтганлар. Валлоҳу аълам.

«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти талабаси

Шамсиддинхўжа Сулаймонов

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг