“Тарихул исломий” асари муаллифи Маҳмуд Шокир роҳимаҳуллоҳнинг ҳаёти ва илмий фаолияти

0
49

Ислом тарихчиси, етук олим Шайх Абу Усома Маҳмуд ибн Шокир Сурия пойтахти Дамашқнинг шимоли-шарқида жойлашган Ҳараста вилоятида рамазон ойида ҳижрий 1351-йили (мил. 1932) таваллуд топган. У дин-диёнат, илм ва саҳоват билан машҳур бўлган оилада тарбия топди. Маҳмуд ибн Шокир ҳижрий 1371-йил (мил. 1952)га қадар бошланғич ва ўрта босқичларда таълим олди. Шаръий илмларни баъзи аҳли илмлардан ўз юртининг масжидларида ўрганди. Сўнгра Сурия (Дамашқ) университетининг география факультетига кириб, 1956-1957-йилларда ушбуфакултетнитугаллайдивагеографиянингбашарий, табиий ва иқлимий тоифадаги дипломни қўлга киритади. Кейинчалик у мажбурий ҳарбий хизматга офицерлар олий мактабига киради. У ердан офицер унвонини олиб чиқади. 1960-йил Суриянинг Фаластин билан чегарадош ҳудудига артилерия офицери сифатида юборилади. Ҳарбий хизматдан кейин тадрисга қайтади ва Суриянинг турли минтақаларида талабаларга дарс беради.

Маҳмуд Шокирни ислом уммати, уларнинг Аллоҳ таоло динидан узоқлашиб кетгани натижада дунё таммадунидан орқада қолиб хорлик ва заифлик ҳолига тушиб қолгани жуда қаттиқ хавотирга соларди.

У Ислом тарихи, унинг тармоқларини ўрганишга қаттиқ бел боғлади ва бунга чуқур меҳр қўйди. Маҳмуд Шокир Аллоҳ таолонинг унга бўлган инояти–етук истеъдод, илмий салоҳият ва изланувчанлиги билан ўзи танлаган ва меҳр қўйган  Ислом тарихи илми ривожига ката ҳисса қўшди ва бу соҳанинг йирик намоёндасига айланди. У ислом тарихига оид китобларни янгича йўналишда тасниф қилди. Маҳмуд Шокир Исломнинг ўтмиши ва бугунини ёритишда ўзининг нозик ва ёрқин ифодаси билан ажралиб турган. Ислом ва унинг шонли тарихига мусташриқлар ва уларнинг издошлари томонидан ёғдирилган туҳмату бўхтонларга ўзининг илмий асарларида асосли равишда раддиялар берган. У ҳижрий 1392- йили (мил. 1972) Саудия Арабистони мамлакатига кўчиб ўтади ва Имом Муҳаммад ибн Сауд ислом университетига айланган илмий институтлар ва университетлар бошқармаси билан шартнома тузади. Саудия Арабистонининг Ар-Риёз ва Ал-Қосим шаҳарларида ислом тарихи ва география фанлари профессори бўлиб ишлаган. У география ва ислом тарихига оид ўқув режа ва дастурларни ишлаб чиқишда бевосита қатнашган. Маҳмуд Шокир “الفكر الإسلامي الصحيح” китобини ёзишда қатнашиб, турли бузғунчи ғояларга қарши раддиялар берган. Шунингдек у магистир ва доктирлик каби илмий ишларнинг бир қанчасига раҳбарлик қилган. Бу кишининг икки юздан ортиқ исломий фикр, тарих ва географияга оид китоблари бўлиб, дунёнинг турли тарафидаги ёшу қари уларни севиб мутоала қилади. Бу зотни дунёга танитган шоҳ асар йигирмадан ортиқ жилдли «Ат-тарихул исламий» китоби бўлиб, уни Ислом тарихига оид энциклопедия дейиш мумкин. Бундан ташқари мусаннифнинг “Осиёдаги мусулмон халқларининг ватанлари” силсиласи таркибига кирувчи “Ғарбий Туркистон” асари 1970-йили биринчи марта чоп қилинган бўлиб, унда Туркистон, Қозоғстон, Ўзбекистон, Тукманистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Россиянинг мусулмонлар яшайдиган минтақалари ҳақида сўз юритган. Хусусан, мусанниф “Ғарбий Туркистон” асарида Ўзбекистон ҳақида сўз юритиб, унинг аҳолиси, жойлашган ҳудуди ва бу ҳудудда олдин мавжуд бўлган давлатлар ва кейинчалик юз берган советлар истилосини зикр қилади. Яна шунингдек Ўзбекистоннинг Тошкент, Самарқанд, Хива ва Бухоро каби йирик шаҳарларини ҳамда бу ҳудуднинг ката сув ресурслари ҳисобланган Сирдарё, Амударё ва Зарафшон дарёларини алоҳида зикр қилган.

Кўпчилик мазкур «Ат-Тарихул исломий» китобининг соҳибида машқлик муаррих Маҳмуд Шокир Абу Усомани «Рисолатун фит-торийқи ила сақофатина» асарининг муаллифи, муҳаддис, шайх Маҳмуд Шокир Абу Феҳир билан адаштиради.

Суриялик олим, муаррих, шайх Маҳмуд Шокир 2014 йил 23 ноябр, якшанба куни тонгда Саудиянинг пойтахти Риёздаги уйида вафот этди. Аллоҳ таоло бу зотни Ўзининг раҳмати ила ўрасин, бутун инсониятга, хусусан, ислом умматига қолдирган илмий меросини ва барча хайрли амалларини қабул қилиб, зиёдаси билан мукофотласин.

Асарлари :

-موسوعة كتاب التاريخ الإسلامي ويقع في 22 جزءاً ،19 مجلداً ، 6408صفحة

المجلد الأول / الجزء 1 ، 2 : قبل البعثة والسيرة

المجلد الثاني / الجزء 3 ، 4 : الخلفاء الراشدون والعهد الأموي

المجلد الثالث / الجزء 5 ، 6 : الدولة العباسية

المجلد الرابع / الجزء 7 : العهد المملوكي

المجلد الخامس / الجزء 8 : العهد العثماني

المجلد السادس / الجزء 9 : مفاهيم حول الحكم الإسلامي

المجلد السابع / الجزء 10 : التاريخ المعاصر – بلاد الشام

المجلد الثامن / الجزء 11 : التاريخ المعاصر – بلاد العراق

المجلد العاشر/ الجزء 12 : التاريخ المعاصر – جزيرة العرب

المجلد الحادي عشر/ الجزء 13 : التاريخ المعاصر – وادي النيل مصر والسودان

المجلد الثاني عشر / الجزء 14 :التاريخ المعاصر – بلاد المغرب

المجلد الثالث عشر / الجزء 15 : التاريخ المعاصر – غربي أفريقيا

المجلد الربع عشر / الجزء 16 : التاريخ المعاصر – شرقي أفريقيا

المجلد الخامس عشر / الجزء 17 : التاريخ المعاصر – تركيا

المجلد السادس عشر / الجزء 18 : التاريخ المعاصر – إيران وأفغانستان

المجلد السابع عشر/ الجزء 19-20 : التاريخ المعاصر- بلاد الهند وجنوب شرقي آسيا

المجلد الثامن عشر/ الجزء 21 : التاريخ المعاصر- المسلمون في الإمبراطورية الروسية

المجلد التاسع عشر/ الجزء 22 : التاريخ المعاصر – الأقليات الإسلامية

 :سلسلة العالم الإسلامي

1-العالم الإسلامي

2-العالم الإسلامي – المنطقة العربية

3-العالم الإسلامي – بلاد الشام والعراق

4-العالم الإسلامي- وادي النيل

5-سكان العالم الإسلامي

6-اقتصاديات العالم الإسلامي

7-العالم الإسلامي ومحاولة السيطرة عليه

:سلسلة مواطن الشعوب الإسلامية في آسيا 

1-تركستان الغربية

2-تركستان الشرقية

3-قفقاسيا

4-باكستان

5-البحرين

6-أندونيسيا

7-اتحاد ماليزيا

8-فطاني

9-المسلمون في الفلبين

4-курс талабаси
Абдубанноев Наврўз

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг