Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратларининг Бухоро бўйлаб сафарларини якунлаб, Самарқандга ташриф буюрдилар

1
139

Шайхул Ислом муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратларининг Бухоро бўйлаб сафарларида, кеча, 15 апрель аср намозидан сўнг, меҳмонлар зиёрати Ислом оламида фиқҳ илмининг уламоси машҳур имом Шамсул Аимма Ҳалвоний  ҳазратлари қабрларидан бошланди. Сўнгра имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг таваллуд топган ерлари зиёрат қилинди. Маълумки, бу жойнинг ёнида “Шайх Зайниддин” жоме масжиди қад ростлаган.

Сафар чоғи давомида муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ ҳазратлари ушбу масжид ва имом Бухорийнинг туғилиб ўсган жойлари ҳақидаги маълумотлар билан танишдилар.  Ушбу масжидда шом намози адо этилганидан сўнг, “Мир араб” мадрасасининг устозлари ва толиби илмлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ “Ҳадисур роҳма”, яъни “Раҳмат ҳадис”идан ижоза бериб, унинг шарҳи ва ҳикмати ҳамда баракоти ҳақида маъруза қилдилар. Маъруза жараёнида устоз ва талабалар томонидан берилган саволларга муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ батафсил жавоб бердилар.

Суҳбат асносида масъул ходимлар “Мир араб” мадрасасининг тарихи, ҳозирги ҳолати ҳақида азиз меҳмонга маълумот беришди. Сўнгра хуфтон намози ўқилиб, Бухоро сафарига якун ясалди.

Бугун, жорий йилнинг 16 апрел куни Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ Самарқанд шаҳрига ташриф буюрдилар.

Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ Темир йўл вокзалида вилоят бош имом хатиби З.Эшонқулов томонидан ҳурмат ва эҳтиром ила кутиб олинди.
Шайхул ислом, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ Самарқандга ташриф буюрдилар

1 ТА ШАРҲ

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг