Шайх Тақий Усмоний Тошкент ислом институти устоз ва талабаларига ижоза бердилар

0
129

Тақий Усмонийга Тошкент ислом институти ўқув дастури ҳақида батафсил маълумот берилганидан сўнг институт ректори У.Ғафуров у зотдан устоз ва талабаларга маъруза қилиб беришлари ҳамда маъҳадда ўқитилиб тамомланаётган дарсликлардан талабаларга ижоза беришларини сўраган эдилар. Бу каби хатми кутублар ҳақида эшитган ҳазратнинг кўзлари чақнаб, Имом Бухорий ва Имом Термизийларнинг китоблари – юртимиздаги диний соҳада яратилаётган шароитлар сабаб – яна қайтадан талабалар қўлига қайтиб, дарслик сифатида ўқитилаётганлигидан ғоят мамнун бўлиб, ректор домланинг таклифларини бош устига қабул қилдилар.

Сўз навбати Тақий Усмоний ҳазратга берилгач, аввало, “Ҳадисур-раҳма ал-мусалсал бил-аввалия” ҳадисини шайхлари Муҳаммад Ёсин ал-Фаданий ал-маккий (ва яна икки шайхлари)нинг санадлари билан то Суфён ибн Уяйна розияллоҳу анҳугача мусалсал бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламгача муттасил санад билан ривоят қилдилар:

قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «الرَّاحِمُونَ يَرْحَمُهُمُ الرَّحْمَنُ، ارْحَمُوا مَنْ فِي الأَرْضِ يَرْحَمْكُمْ مَنْ فِي السَّمَاءِ…

ҳамда уни ривоят қилишга барчага ижоза бердилар. Сўнг икки талаба – 2-курс талабаси Раҳмонов Акбаржон, 4-курс талабаси Абдуллоҳ Оҳун – томонидан Имом Таҳовий қаламига мансуб “Шарҳи Маъонил-осор”нинг муқаддимаси ҳамда биринчи ҳадиси ўқилди ва Имом Термизийнинг “Сунани Термизий” китобидан охирги ҳадислар ўқилиб, Тақий Усмоний ҳазратлари ушбу китоблардан аввало, устозларга ҳамда уларни ўқиган талабаларга ижоза бердилар.
Буюк муҳаддисдан ижоза олишдан Тошкент ислом институти жамоасининг бошлари кўкка етиб, мамнун бўлдилар.

“Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси мудири
Б.Аъзамов

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг