Арвоҳ

0
199

Бир савдогар тун қоронғусида уйига қайтаётган эди.  Шу чоғда у йўл устидаги девор остида тунашга тайёргарлик кўраётган қора танли кекса бир отахонни кўриб қолди. Маълум бўлдики, қариянинг кўриниши болаларини қўрқитиб юборишидан ҳадиксираган маҳалла аҳли унга бошпана бермабди. Савдогар отахонни уйига таклиф қилди, иссиқ таом едирди, ётиши учун оппоқ чойшаблар солиб алоҳида хонага жой қилиб берди.

Дераза олдида ётган қария туннинг қоқ ярмида тушунарсиз шовқин овозидан уйғониб кетди. Қарасаки, ойнинг хира нури остида  кўча томондаги дераза орқали икки ўғри уйга киришга уринмоқда. Улар савдогарни ўлдириб, пулларини ўғирлаб кетиш ниятида эди. Қора танли қария дарҳол оппоқ чойшабга ўралиб ўрнидан турди-да қўлларини кўтари6 “Ҳей, нима қиляпсизлар?!” – деб бақирди. Ўғрилар кутилмаганда гўёки оппоқ кафандаги  арвоҳни кўришгач қўрқувдан:

“Онажооооон, бу ерда арвоҳлар бор!”- дея бор овози билан бақириб ойнадан чиқиб қочиб қолишга уринишди. Шу вақтда улардан бирининг оёғи синди, бошқасининг эса боши ёрилди. Ўғрилар ҳали қочиб кетишга улгурмасларидан шовқинни эшитган одамлар у ерга тўпландилар. Ва улар қўлга олинди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мусулмонларга қарата айтган сўзлари нақадар гўзал:

                            ( إن الله في عون العبد ما دام العبد في عون أخيه)

“Модомики киши биродарига ёрдам берар экан, Аллоҳ унга ёрдам беради”.

Рус тилидан Оҳунжон Аҳмад ва Муаттар  Абдулқаюм таржимаси

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг