Ўғри

0
66

Нуриддин амаки жуда ҳалим ва оғир-босиқ киши эди. Бировларни ишига аралашмаслиги ва кераксиз ўринларда гапирмаганлиги боис баъзи ҳамқишлоқлари уни гапга нўноқ ва ақлсиз киши деб ўйлашар эди. Мана шундай ўйлайдиган “ақлли” кишилардан бири Нуриддин амакининг эшагини ўғирлаб кетди. Нуриддин амаки эса бошқа эшак сотиб олиш учун бозорга борди. Бозор айланиб юриш асносида сотилаётган эшаклар орасида ўзининг эшагини кўриб қолди. Шунда дарҳол: “Мана бу менинг эшагим, ўтган ҳафта уни уйимдан ўғирлаб кетишган эди!”- дея ҳайқирди. Сотаётган ўғри ҳам юзсизларча: “Адашаябсан, мен уни кичкина хўтиклик вақтида сотиб олиб ўстирганман”-деди. Шу пайтда Нуриддин амакининг миясига ёрқин бир фикр келди. У қўллари билан эшакнинг кўзларини ёпдида ўғридан сўради: “Агар эшак сеники бўлса, айтчи, уни қайси кўзи кўрмайди?” Кутилмаган саволдан довдираб қолган ўғри: “Ўнг кўзи”- деб жавоб берди. Эшакнинг ўнг кўзидан қўлини олар экан Нуриддин амаки: “Мана кўриб турганингдек ўнг кўзи соғлом!”- деди. Ўғри дарҳол ўзини қўлга олди-да: “Йўқ, мен адашиб кетдим. Уни чап кўзи кўрмайди”- деди. “Сен яна адашдинг”,- деди Нуриддин амаки ва эшакнинг чап кўзини очди. Атрофда йиғилган инсонлар эшакнинг икки кўзи ҳам соғлом эканига гувоҳ бўлишгач ўғрини тутиб олишди ва маҳкамага олиб кетишди. Нкриддин амаки эса эшагига миниб қишлоғига қайтди. Шу ўринда ҳамма унинг нақадар ақлли инсон экинлигини билиб олди. Дарвоқе, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўғрилар ҳақида қуйидаги ҳадисни айтганлар:

“لعن الله السارق”

“Ўғрига Аллоҳ таолонинг лаьнати бўлсин!”.

Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва  Муаттар Абдулқаюм таржимаси

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг