Нон бўлаги

0
54

Бобур хулқи яхши бола. Унинг оиласи ўзига тўқ бўлганлиги боис  бирорта истаги рад қилинмайди. Лекин афсуски, у камбағал ва йўқсил инсонлар ҳаёти ҳақида ҳеч нарса билмайди. Кунларнинг бирида Бобур футбол майдонига кетаётганида ортидан ит қувди. Жонҳолатда қочар экан йўл четидаги тошга қоқилиб йиқилиб тушди ва ҳушини йўқотди. Кўзларини очганида эса ўзига тенгдош бир йигит ва унинг онаси Бобурнинг жароҳатларига малҳам сураётган эди.  Улар Маҳмуд ва  унинг онаси эди. У иккиси Бобурни ортидан қувиб келаётган итни ҳайдаб юбориб ҳушсиз йигитга биринчи ёрдам кўрсатиш учун уйларига олиб келган экан.  Бобур уларга самимий миннатдорчилик билдирди. Сўнгра атрофга кўз ташлади-ю Маҳмудларнинг нақадар оддий ва фақирона яшашларидан ажабланди. У атрофини  ҳайрат билан кузатар эди. Кечга яқин Бобур уйига қайтди. Оиласи билан  дастурхон атрофига йиғилганида Маҳмудларнинг яшаш шароити ҳақида ўйлаб томоғидан бир луқма ҳам нон ўтмади. У эртаси куниёқ онаси тайёрлаб берган турли-туман таомлар солинган халталарни кўтариб Маҳмудларнинг уйи томон йўл олди. Улар барчалари бир оила каби  биргаликда ўтириб тушлик қилишди. Шундан сўнг бу икки оила орасида мустаҳкам дўстлик ришталари боғланиб қолди. Зеро, Бобур ўзининг яхшиликни қадрлаши ва саховатпешалиги билан Росуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисларига амал қилган эди:

ما أمن بي من بات شبعان و جاره جائع إلي جنبه و هو يعلم به

“Ён қўшнисининг оч эканлигини била туриб ўзи тўқ ҳолата тунаган киши имон келтирганлардан эмасдир” (Имом Ҳоким ривояти)

Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва
Муаттар Абдулқаюм таржимаси

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг