“Ё Аллоҳ, дуоларимизни қабул эт!”

0
18

Ассалому алайкум, қадрдонларим! Аллоҳ Таъоло ҳаммаларимиздан рози бўлсин! Кечагина ташриф буюриб, қалбларимизни шодликка тўлдирган Рамазони шариф ҳам ниҳояланиб қолмоқдалар….
Бугун дилларимиз шукронаю маҳзунликка тўла….
Бу йилги Рамазон аввалгиларидан янада файзли, янада фараҳли ўтди. Масжиддаги, хатмоналардаги жамоатлар, ибодатга талпинган кексаю ёшлар….
Алҳамдулиллаҳ! Сўнгги кунларда дуолар қилайликки мана шу муборак ойда жасади оташи дўзаҳга ҳаром бўлмаган бирорта мўъмин мусулмон қолмасин!!!
Бу ойда қилинган ибодату зиёратлар, саҳарлигу ифторликлар, саҳовату закотлар ҳамма ҳаммаси Охиратга алвон алвон заҳира бўлиб борсин!! Моҳи Рамазонда қўлимизда энг севимли китоб бўлган ҚУРЪОНИМИЗ биз билан умримиз охиригача қолсин!! Ота Оналаримиз, яқинларимизга атаб қилинган хатмоналар, ифторлигу саҳарликлар уларнинг руҳларини биздан шод бўлишига сабаб бўлсин!! Ҳаётда турган Қиблагоҳу Волидаларимизни умрлари узоқ бўлсин!! Жаннатдаги даражотларини кўрмагунча дунёни тарк этмасинлар!!!!
Аҳлияларимиз ҳам бир ой давомида саҳарлигу ифторлигимизга дастурхон безатиб, хизматимизда қоим бўлдилар, илоҳо уларни ҳам Жаннат ҳурлари жаннатий неъматлар ила икром айласинлар!! Кўз қувончи фарзандларимиз келажакда ортимиздан хайри дуолар қилувчи қорию қория, олиму олима, Ота Онасига фармонбардор ўғил қизлар бўлишсин!! Жаннатда бошимизга Иззат тожини кийдирувчи қорию боамаллар чиқсин улардан!!! Барча аҳли исломнинг қалбий баданий беморликларига шифо берсин Аллоҳим!! Қарздорларга нажот, мушкули борларга кушойиш, фарзанд талабга солиҳ солиҳа фарзанд, давлат талабга ҳалоли тоййибдан давлат ато этсин!!!
Азизлар бандалик юзасидан бир биримизга гина адоват ёки ғилли ғашлик қилган бўлсак авф қилайлик!!!! Тавба қилайлик, рози ризочилик олайлик!!!
Зеро икки адоватлашган Уммати Муҳаммад туфайли РОСУЛУЛЛОҲ соллаллоҳу алайҳи васаллам жанобимиз қиёмат куни жуда маҳзун бўлиб, иккаласини муросага келтиргунча ЖАННАТГА КИРМАЙ турар эканлар!!!
Дунё ишини дунёда қолдириб, қиёмат куни Ҳабибимизни маҳзун бўлишларига сабаб бўлиб қолмайлик!!! Аксинча шу одамни Аллоҳ учун, Сиз учун кечирдим, зора Аллоҳ ҳам мен осийни кечирса деган мужда ила қалбимиздан гина кудратни юлиб чиқариб ташлайлик!!!
Илоҳо Улуғ Роббим!! Биз гуноҳкор бандаларингни авф қил!!!! Оташи жаҳаннамдан озод айла!!! Жаннатда барча суйганларимиз, яқинларимиз, дўсту биродарларимиз ва барча барча аҳли имон ила жам қил!!! Энг олий мукофот ДИЙДОРИ ОЛИЙИНГА ҳаммамизни насиб айла!!!! Омин ва Роббул ъаалаамиин!!!!

Muhammadjon Madazimov

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг