Мазҳаблар

0
200

Мазҳаблар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам вақтларида бўлмаган, деган эътироз ҳам шунга ўхшайди. Бу гапни ақида, ибодат бобида айтса бўлади. Аммо услуб, тушуниш, баён қилиш бобида тўғри келмайди[1]. У вақтда Қуръони карим китоб шаклида бўлмаган, барча Куръонларни куйдирайлик, дейилмайди-ку. Шунингдек, тафсир, ҳадис каби илмлар, уларга тегишли китоблар ва яна кўп нарсалар илгари бўлмаган.

Мазҳабдаги ихтилофларга келсак, буниси алоҳида масала. Аввал қайд қилинганидек, ақида бобида ихтилоф дуруст эмас, шунинг учун бу нарса Қуръони карим ва суннати набавийяда тўлиқ баён қилинган. Шунингдек, динимизнинг асл рукнларида ҳам ихтилоф дуруст эмас. Қуръон ва суннатда бунинг ҳам баёни келган. Бу масалаларда ҳеч ким ижтиҳод қила олмайди, ихтилоф ҳам. Ҳеч ким беш вақт намозни уч ёки етти вақт бўлсин, деб айтмаган, айтмайди ҳам. Ёки ҳажни зулҳижжадан бошқа ойга кўчириш, Арафотдан бошқа жойда вуқуф қилиш фикри жиддий бирор-бир инсоннинг хаёлига келмайди. Биз фиқҳий ихтилофлар деб айтаётган масалалар давр, жамият, ҳаёт тарзи ўзгариши билан ўзгариб турадиган баъзи шаклиёт нарсаларда, холос. Ва бу нарсаларда турли-туманлик бўлишининг ўзи табиийдир[2]. Бу борадаги ихтилоф зарардан кўра фойда келтиради. Уламоларимиз Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умматимнинг ихтилофи раҳматдир”, – деган ҳадисларини худди шу фиқҳий ихтилофларга тегишли, дейишади. Демак, диндаги асосий нарсаларда, яъни, ақида масалалари ва диннинг рукнларида уламолар орасида ихтилоф бўлиши мумкин эмас. Бундай масалаларни Аллоҳ таоло ўзи батафсил баён қилиб, инсоннинг аралашувига йўл қўймаган. Ҳаёт ўзгариши билан ўзгариб турадиган масалаларни эса, бўш қўйиб, мусулмонлар ақлларини ишлатиб, ижтиҳод қилишларига йўл очиб берган. Фиқҳ уламолари, асосан, худди шу масалаларда ижтиҳод қиладилар[3]. Уларнинг ҳужжат ва далилларни тушуниш даражаларига, масалани ҳал этиш услубларига қараб ижтиҳодларининг натижаси турлича чиқади. Биз эса буни ихтилоф демоқдамиз.

Улуғ мужтаҳидларимиз Қуръони карим ва суннати набавийя асосида шариат қоидаларини маҳкам тутиш билан бирга, ҳар замон ва маконга салоҳиятли Ислом динининг ғояларини, мақсадларини, инсонларнинг имкон ва эҳтиёжларини ҳам ҳисобга олиб иш юритганлар.

Шунингдек, уламоларимиз фатво чиқаришда ўзлари яшаб турган юрт ва жамиятнинг шарт-шароитларини ҳам эътиборга олишган[4].

Мисол учун Имом Шофеъий Ҳижозда яшаб турган пайтларида маълум фатволар, чиқарган масалалар бўйича Мисрда яшаб турганларида мутлақо ўзгача фатволар чиқарганлар. Буни ҳам ихтилоф деб бўлмайди[5].

Барча мазҳаб бошлиқлари – имомлар шариатнинг  биринчи   асоси,   бош   мезони   ва   асосий   манбаи Аллоҳнинг китоби Қуръони карим эканига сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари эканига иттифоқ қилганлар.[6]

4-курс талабаси
Авазбек Жумабоев

[1] Абдулқодир ибн Абилвафо ал-Қураший “Ал-Жавоҳир ал-музиъа фий табақот ал-ҳанафиййа”. Таҳқиқ Муҳаммад Абдуллоҳ аш-Шариф.  Байрут, “Дор ал-кутуб ал-илмиййа” нашриёти. 2005. Б. 81.

[2] Ҳусниддинов З. “Ислом йўналишлар, мазҳаблар, оқимлар”.  Тошкент, “Ўзбекистон” нашриёти. 2000. Б. 58.

[3] Абдулқодир ибн Абилвафо ал-Қураший “Ал-Жавоҳир ал-музиъа фий табақот ал-ҳанафиййа”. Таҳқиқ Муҳаммад Абдуллоҳ аш-Шариф.  Байрут, “Дор ал-кутуб ал-илмиййа” нашриёти. 2005. Б. 77.

[4] Ибн Ханаий. “Тобақот ал-ҳанафия”.  – Б. 11.

[5] Ҳусниддинов З. “Ислом йўналишлар, мазҳаблар, оқимлар”. – Тошкент, “Ўзбекистон” нашриёти. 2000.  – Б. 78.

[6] Ҳусниддинов З. “Ислом йўналишлар, мазҳаблар, оқимлар”.  Тошкент, “Ўзбекистон” нашриёти. 2000. Б. 109.

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг