2007 йил 23 август куни Тошкент ислом институтининг 1-сонли илмий кенгаши қарори билан “Таҳфизул Қуръон”  бўлими кафедра мақомини олди.

“Таҳфизул-Қуръон” кафедраси Республикада Қуръони каримни тўлиқ ёдлатишга ихтисослашган ягона билим даргоҳидир. Бу кафедрада талабалар Қуръонни тўлиқ ёд олиш имконига эга бўлишади.

 Ҳозирги кунда кафедранинг асосий ўқитувчилари таркиби:

 Кафедра мудири: Жаҳонгир Неъматов Тўлқинович;

Ўқитувчи ва ходимлар:

  • Бобомуродзода Аҳмаджон;
  • Сувонов Фазлиддин Содиқович;
  • Сайфуддинов Раҳматуллоҳ Ҳабибуллаевич;
  • Маҳмудов Зафар Зоирович;
  • Убайдуллаев Исломхон Мусаевич;
  • Рашидов Аҳмад Ҳамидович;
  • Рўзиев Жаҳонгир Ўктамович.

Кафедрада фаолият олиб бораётган устозларнинг барчаси ўз йўналишлари бўйича  етук мутахассис ҳисобланади. Жумладан, кафедра мудири иқтисод соҳаси бўйича докторлик диссертациясини ёзаётган бўлса, бошқа устозлар ҳам ўз мутахассисликлари доирасида илмий фаолият олиб боришмоқда.

Кафедра талабалари битиргунларига қадар Қуръони каримни тўлиқ ёд олишади.         Битирувчиларнинг деярли ҳаммаси диёримиз масжид ва мадрасаларида халқимизга диний соҳада беминнат хизмат қилиб келишмоқда.

Ҳозирда ушбу илм даргоҳида олтмишдан ошиқ талаба таълим олаётган бўлса, уларнинг аксарияти Қуръон каримни тўлиқ  ёд олишди. Уларнинг орасида Республикамиз ва халқаро миқёсдаги қорилар мусобақаларида қатнашган талабалар ҳам борлиги диққатга сазовордир. Талабаларимиз юртимизда ўтказиладиган ҳар йилги анъанавий қорилар мусобақаларида қатнашиб, нуфузли ўринларни олишлари билан бирга турли хорижий мамлакатларда ўтказиладиган халқаро Қуръон мусобақаларида ҳам иштирок этиб келишмоқда.

Жумладан, талабалардан Юнусов Зокиржон 2009 йили Эрон Ислом Республикасида ўтказилган қорилар мусобақасида иштирок этган бўлса, Охунжонов Довудхон 2009 йили Ўзбекистон мусулмонлари идораси тавсияси билан Иордания Ҳошимийлар қироллигида ўтказилган нуфузли “Қорилар мусобақасида” қатнашди. Шу билан бирга  Охунов Носир ҳам муборак рамозон ойи мунсабати билан Саудия Арабистонида ўтказилган Қорилар мусобақасига Ўзбекистон мусулмонлари идораси тавсияси билан юборилди. Шунингдек,  2010 йил 24 декабрь куни институт талабаларидан икки нафари Маҳмудов Зафар ва Турсунов Асқаралилар ҳам Саудия Арабистонида ўтказилган халқаро Қорилар мусобақасида қатнашиб, нуфузли ўринларни қўлга киртишга муваффақ бўлишди.

2011 йил 15 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом билим юртлари талабалари ўртасида Қорилар мусобақасининг 21- якуний Республика бочқичи ўтказилди.  Мусобақада иккинчи ўринни Мадумаров Муҳаммадамин, мужаввид қорилар йўналишида эса иккинчи ўринни Рўзиев Жаҳонгир эгаллаб, Индонезия давлати пойтахти Жакартада ўтказилган Халқаро қорилар мусобақасида иштирок этишган бўлса, 2012 йилги 22-қорилар мусобақасининг Республика босқичида эса мужаввид қорилар йўналиши бўйича 3-ўринни Жаъфаров Баҳодир қўлга киритди. Шу билан бирга 2012 йилги 23-қорилар мусобақасининг Республика босқичида биринчи ўринни 1- курс талабаси Джалилов Набийтдин эгаллади. Боқиев Комилхон 2014 йил Россия федерацияси Москва шаҳрида бўлиб ўтган “Қуръон мусобақаси”да муваффақиятли иштирок этган.

Кафедрада малакали устозлар дарс берадилар. Улар Юртимиздаги олий ўқув даргоҳларини тамомлаш билан бирга хориж давлатлардаги нуфузли олийгоҳларда  жумладан, Ҳамроқулов Жалолиддин “Азҳар” унверситетида, Неъматов Жахонгир Тошкент Давлат Шарқшунослик институти томонидан Миср Араб Республикаси “Айнуш-Шамс” университети “Куллиятул-Алсун”  (Тилшунослик) факулътетида малака оширишни ўтаб келган.

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг