Испания археологлари илгари маълум бўлмаган кўплаб биноларни шу жумладан, Европанинг энг қадимги масжидини ӯз ерлари остига яширганлиги ҳақида маълум қилди

0
16

Геомагнетика тадқиқотлари давомида, олимлар Европада “Қоронғулик” асрларида қурилган ва замонавий Мадрид яқинида жойлашган вестгот давлатининг вайрон қилинган пойтахти Реккополисда деворлар ва бошқа биноларни қолдиқларини топдилар. Бу дегани, шаҳарнинг ёши 1400 йилга тенг бўлган ер ости бинолар ва харобаларни катталиги тахмин қилингандан каттароқ чиқди. Олимлар тадқиқотлар давомида ўрганилган ҳар бир бурчакда бинолар ва кўчалар мавжудлигини таъкидладилар.
Уларнинг бирида, тупроқ қатлами остида, саройнинг бир қисми ва бино топилди. Улар дунёнинг ушбу қисмидаги энг қадимги масжиди бўлиши мумкин деб тахмин қилинмоқда.

Гарвард университети профессори Майкл Маккормик шундай деди: “Биз кашф эта олган ҳар бир қазилма маконида бинолар, кўчалар ва йўллар топдик”. Бу соҳадаги қазилма ишлари бир неча ўн йиллар мобайнида давом этмоқда, аммо археологлар шу пайтгача шаҳар деворлари ичидаги ҳудуднинг атиги 8 фоизини кашф қилишган.

Археологлар ҳудудни кашф қилишнинг ноанъанавий усулидан фойдаланиб, деворлар ичидаги бўш жойлар аслида яширин кўчалар ва бинолар билан тўлдирилганлигини аниқладилар. Қазилма бинолардан бири, бошқа бинолардан фарқли ӯлароқ Макка тарафга қарата қурилганлиги аниқланди. Унинг режаси Яқин Шарқдаги масжиднинг қурилиш структурасини эслатади. У ҳақида батафсилроқ фақат бинони яхшилаб ўрганиш орқали билиб олиш мумкин . Агар дастлабки хулосалар тасдиқланса, у Европада мавжуд бўлган энг қадимги масжид ҳисобига киритилади.деб хабар беради islam.ru.

Таржимон: 2-курс талабаси
Хамидуллаева Фаридахон Шухрат қизи

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг