Бола тарбиясидаги бизда тарқалган энг асосий хатолар…

0
33

1. Доимийликнинг йўқлиги. Ота-оналарга «илҳом» келганда жуда ҳам талабчан бўлади, бошқа вақтларда эса қоидаларни, ота оналарнинг ўзлари ҳам унутиб қўйишади. Масалан, болалар баъзи хатолари учун қаттиқ жазоланади, баъзи хатоларига эътибор ҳам берилмайди. Баъзида намоз ўқишлик қаттиқ талаб қилинади, баъзида эса умуман огоҳлантирилмайди, ўқимаса ҳам эътибор берилмайди.

2. Оилада 2 ҳил қадрият хукм суради. Яъни, яхши одам қандай бўлиши кераклиги ҳақида ҳамма гапиради, лекин амалда ҳеч ким бу нарсаларни бажармайди. Масалан, ҳалоллик ҳақида гапирилади, лекин майда нарсаларда ҳалолликка эътибор берилмайди.

3. Оиладаги қоидалар катталар орасида келишиб олинмаган. Ота ёки она талаб қилган нарсани бобо ва бувилар боланинг олдида керак эмас дейди ва жазолашни ман қилади. (Қўявер, аҳир бу болаку; Бу сафар кечира қолинг ойижониси кабилар). Ёки она ман қилган нарсаларга отаси рухсат беради.

4. Болага ҳеч қандай чегаралар қўйилмайди. Болаларнинг талаб қилган ҳамма нарсалари, кўп ишлаб болага вақт ажрата олмаётган ота-она ёки бола меҳрини қозонмоқчи бўлган буваси томонидан сўзсиз олиб берилади. Ота оналар буваси олдида жазолашга ҳижолат бўлганидан ёки ғалвага тоқати йўқлигидан фарзандига ҳеч қандай чегара қўя олмайди.

5. Боланинг ҳар бир қадами назорат остида бўлади. Бола учун ҳамма қарорлар чиқарилади, қоидалар тушунтирилмай, шунчаки амал қилишга мажбурланади. Келажакдаги касби, қизиқишлари ота-онаси тарафидан танланади. Илтимос қилган нарсалари нега экани тушунтилмайди ҳамда шунчаки олиб берилмайди

6. Катталар камчиликлари болалар олдида муҳокама қилинади. Бизда буни кенг тарқалган кўриниши – оналар хатосини оталар ёки қайноналар болалар олдида гапиришидир. Натижада фарзанд тарбиячисининг гапларини жиддий қабул қилмайди ва фикрини ҳам ҳурмат қилмай қўяди.

Манбаа: http://muslima ona kundaligi

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг