Тошкент ислом институтида Араб тили фанидан кириш имтиҳони бошланди

1
281

Бугун 19 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтига ҳужжат топширган абитуриентлар учун Араб тили фанидан ижодий имтиҳон бошланди.

Дастлаб институт ректори Уйғун Ғафуров абитуриентларга имтиҳон жараёни ва тартибини тушунтириб ўтди.

Сўнгра Дин ишлари бўйича қўмита Диний-маърифий таълим муассасалари билан ишлаш бўлими бошлиғи Рустамов Бобомурод сўз олиб абитуриентларга имтиҳонлардан муваффақият билан ўтишларини тилади.

Ижодий имтиҳон материаллари солинган конверт имтиҳон бошланиши олдидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси кузатувчиси, Тошкент Ислом институти қабул ҳайъати аъзолари, абитуриентлар ҳамда ота-оналар иштирокида очилиб, бу ҳақда далолатнома тузилди.

Кузатувчилар, ота-оналар имтиҳон учун ажратилган хоналар ва имтиҳон топширувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.

Сўнгра, саволлар солинган конвертлар абитуриентлар томонидан очилиб, навбати билан вариантлар олинди ва улар жавоб беришга тайёрланиш учун ажратилган ўринларга жойлашдилар.

Имтиҳонга Тошкент ислом институти, Халқаро ислом академияси ва Тошкент Давлат Шарқшунослик институтининг Араб тили фани бўйича мутахассис ўқитучилари жалб этилган.

Ижодий имтиҳон жараёнларида саволларга тайёрланиб бўлган абитуриентлар бирин-кетин имтиҳон олувчи ўқитувчилар томонидан савол-жавоб қилиниб, уларнинг билимлари синовдан ўтказилади.

Фарзандларига руҳий далда бўлиб, улар билан ҳамроҳ бўлиб келган ота-оналар ва меҳмонлар учун институт ҳудудида салқин ичимликлар ва шинам кутиш жойлари ташкил қилинди. Имтиҳонларни талаб даражасида ўтказиш мақсадида ички ишлар ва тиббиёт ходимлари ҳам жалб қилинди.

Абитуриентлар ижодий имтиҳонда Араб тили фанидан синовдан ўтишмоқда. Тошкент Ислом институтига абитуриентларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, Ақоид, Фиқҳ ва Ўзбекистон тарихи фанларидан тест синовлари эртага 20 июль куни Ўзкўргазмасавдо марказида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, 2019-2020 ўқув йили учун жами 226 абитуриентлардан аризалар қабул қилинган бўлиб, бу йил Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан 60 та ўрин ажратилган бўлиб, шундан 10 нафари аёл-қизлардан иборат.

Имтиҳон жараёнлари ижтимоий тармоқлар орқали онлайн узатилмоқда.

1 ТА ШАРҲ

  1. МашаАллоҳ! Юртимизда ҳам буюк муҳаддислар, Қуръон ҳофизлари ва ҳанафий олимларимизга ўринбосарлар бўлиб етишиш иштиёқи кундан кунга ортиб бораётган кўзни жуда қувонтиради. Алҳамдиллаҳ. Айниқса бу толиби илмлар орасида опа сингилларимизнинг ҳам борлиги ожиза зурриётларимизни илм излаб уни шу диёрда топа олишлари учун катта эшикларни очиб беришидан кўнглимиз тўлиб бормоқда. Ҳанафий мазҳабига асосан Соф исломий ақида машъалини баланд кўтариб сиротал мустақимда бардавом бўлишни ва Роббимиз Аъзза ва Жаала қалбларимизга сизлар орқали таратаётган илм ва ҳаловат нури билан сакинат ато этилишини насиб этсин. Амин. Ислом уммати сиз каби уламоларнинг кўплаб етишиб чиқишига муҳтожмиз.

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг