ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИ МОДУЛЬ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ

0
246

Ўзбекистон имомларининг таълим савиясини ошириш йўлида янги тизим ишга тушди.

Бу тизимга кўра имомлар имтиҳонсиз ўқишга қабул қилинади ва уч йил мобайнида бакалавр олий шаҳодатномасига эга бўлишади.
Илк дарс «Мустақиллик дарси»да Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари маъруза қилдилар ва жумладан шундай дедилар: «Муҳтарам Президентимиз «Саҳиҳ Бухорий» тўпламини ўқиётганларини айта туриб: «Мактабдаги ўқувчиларимизга бу ҳадислардан имомларимиз келиб дарс беришлари лозим», дедилар… Сиз муҳтарам имом домлаларимиз янги модуль тизимни олий таълим дипломи билан битиргач ушбу ишларга йўналасиз, инша Аллоҳ таоло!»…
Муаммолар ичида яхши хабарлар ҳам бор, буларни хам тарқатиб, умматнинг тушкунликка тушиши олдини олишимиз лозим…

Зотан ҳаёт давом этади, имтиҳон дунёси бу!

Аллоҳ таоло барчамизга кўплаб яхшиликларга гувоҳ бўлиш, амалга ошириш саодатини насиб қилсин!

Омин!

Тошкент ислом институти матбуот хизмати

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг