Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти қаерда жойлашган?

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-а уйда жойлашган. Мўлжал: Ҳазрати Имом (Ҳастимом) мажмуаси. 

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига қайси ҳужжат эгалари қабул қилинади?

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига “Олий таълим муассасаларига абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртини битирганлиги ҳақида дипломга эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқароларининг ҳужжатлари қабул қилинади.

Абитуриентлар қабул ҳайъатига қайси ҳужжатларни тақдим этади?

– ректор номига ариза;

– маълумоти ҳақида ҳужжат: Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртларини тамомлаганлиги тўғрисидаги ҳужжат (диплом) асли;

– паспорт нусхаси (асли кўрсатилади);

– 6 дона фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги);

– яшаш жойидан маълумотнома;

– яшаш жойидаги масжид имом-хатибидан тавсиянома (агар абитуриент ўрта махсус ислом билим юртини ушбу ўқув йилида тугатган бўлса тавсияномани таълим муассасаси мудиридан олиб келади).

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти қабул имтиҳонлари қайси фанлардан ҳамда қандай тартибда бўлиб ўтади?

– Араб тили (оғзаки, ижодий имтиҳон)  63 балл
–  Фиқҳ ва ақоид (тест синови) 30 х 3,1= 93 балл
–  Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 х 1,1= 33 балл

Қабул ҳайъатининг иш тартиби қандай белгиланган?

Тошкент ислом институти Қабул ҳайъати иш фаолияти Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тасдиқланган буйруқ ва низомга асосан кундузги таълим йўналишида 15 июндан 15 июлгача, соат 9:00 дан 17:00 га қадар  ва қабулнинг охирги якшанбаси иш куни ҳамда 15 июль куни соат 20:00 гача иш вақти этиб белгиланди.

Тушлик вақти: 12:30 дан 13:30 гача

Тошкент ислом институтида тўлов-шартнома миқдори қанча?

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2018-2019 ўқув йилида кундузги таълим учун тўлов-шартнома миқдори 8000000 (саккиз миллион) сўм этиб белгиланган.

2019-2020 ўқув йили учун тўлов-шартнома миқдори ошиши мумкин.

Тошкент ислом институтида кундузги таълим йўналиши бўйича 2018-2019 ўқув йили учун кириш баллари қанчани ташкил қилган?

Ўғил болалар Аёл-қизлар
Энг юқори балл: Ўтиш бали: Энг юқори балл: Ўтиш бали:
165,5 126,2 159,6 128,3

Тошкент ислом институтида кундузги таълим йўналиши бўйича 2019-2020 ўқув йили учун қабул квотаси нечтани такшил қилади?

Ўғил болалар Аёл-қизлар
50 10

Абитуриент дастлабки, “Араб тили” фанидан бўладиган ижодий имтиҳонга қатнашмаса тест синовларида иштирок эта оладими?

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий таълим муассасаларига абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги Низомнинг 18-бандига кўра, “Араб тили” фани бўйича ижодий имтиҳонга келмаган абитуриентлар учун қайта имтиҳон ўтказилмайди ва навбатдаги имтиҳон тест синовларига қўйилмайди ҳамда ўқишга қабул қилинмайди.

0КузатувчиларЁқди
65,981ЎқувчиларАъзо бўлиш
26,900ОбуначилариОбуна бўлиш

Сўнггилари

Исломда жиҳод тушунчасининг талқини

“Жиҳод” луғатда куч ва имконият сарфлаш маъносини англатади. Бу аслида ҳарбий маънога эга бўлган сўз эмас. Балки, ватанни душманлар тажовузидан ҳимоя қилиш ва ҳоказолар...